Жорий йилнинг 9 ноябрь куни “ГИДРОИНГЕО институти” ДМ директори Қ.Р. Мингбоев бошчилигида 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Молия” бўлими мудири
З.И. Ибрагимова ва “Ижтимоий ҳимоя” бўлими мудири Р.Ф. Жўраев ҳамда “ГИДРОИНГЕО институти” ДМ ходимлари ва Касаба уюшмаси раиси
Т.Х. Арипжановлар қатнашдилар.
Тадбир бошида Қ.Р. Мингбоев сўзга чиқиб, сўнги йилларда Давлатимиз ва Президентимиз томонидан Касаба уюшмаларига алоҳида эътибор берилаётгани ва шу йилдан бошлаб 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” деб қарор қабул қилингани тўғрисида маъруза қилиб, касаба уюшмаси аъзоларини табриклаб, уларга келажакда ишларида муваффақиятлар тилади. Шунингдек, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакиллари ҳам ўзларининг табрикларини йўлладилар.
Тадбир сўнгида “ГИДРОИНГЕО институти” ДМ Касаба уюшмаси раиси
Т.Х. Арипжанов касаба уюшмаси соҳасидаги самарали меҳнати ва уюшма мавқеини янада оширишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Фахрий ёрлиғи” билан мукофотланиб, эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Comments are closed